ИИВ Малака ошириш институти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-09 11:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси делегацияси иштирокида халқаро ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Институт раҳбарияти ҳамда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари ўртасида учрашув давомида халқаро ҳуқуқ стандартларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятига татбиқ этиш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик салоҳиятини ривожлантириш, хорижий экспертларни ўқув жараёнига жалб этиш, замонавий рақамли ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, халқаро ўқув курслари ва грант лойиҳаларини амалга ошириш, пенитенциар тизим ходимлари учун махсус ўқув модулларини жорий этиш, илғор хорижий адабиётларни таржима қилиш ҳамда халқаро конференция ташкил этишга қаратилган истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти





