Ички ишлар вазирилиги раҳбарияти бошчилигида Навоий вилояти ички ишлар органларининг 9 ойлик фаолияти муҳокама қилинди
2026-10-08 17:55:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида Навоий вилояти ички ишлар органларининг жорий йилнинг 9 ойидаги фаолияти ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари иштирокида жамоат хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, кадрлар ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги натижалар таҳлил қилинди. Кибержиноятларнинг олдини олиш, аҳолини киберфирибгарликдан ҳимоялашда “APK қўриқчи” иловасини кенг тарғиб этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда белгиланган вазифаларнинг сифатли ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.



