Генерал билан самимий мулоқот: Андижонда ёшлар ва ходимлар учун тажриба сабоқлари
2026-10-06 17:35:00 / Янгиликлар

Андижон вилоятида ўтказилаётган ИИО “Уч авлод” тадбирлари доирасида истеъфодаги генерал-майор Тоҳир Муллажонов ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчилари ҳамда Андижон шаҳар ИИБ ходимлари билан самимий мулоқот қилди.
Генерал ҳаётий ва касбий тажрибаси билан ўртоқлашиб, Ватанга садоқат, интизом ва хизмат масъулияти ҳақида сўз юритди. Ёшларга пухта билим олиш, ходимларга касбга фидойилик билан ёндашиш юзасидан тавсиялар бериб, уларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Лицейдаги мулоқот ўқувчилар билан тушлик дастурхони атрофида давом этди. Андижон шаҳар ИИБдаги учрашув якунида эса бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.






