Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" маҳалласида қад ростлаётган янги Ички ишлар бўлими биносидаги ишлар кўздан кечирилди
2026-10-06 11:55:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Зомин тумани Дуоба маҳалласида қад ростлаётган янги ички ишлар бўлими биносидаги ишларни кўздан кечирди. Масъуллар томонидан объектнинг қурилиш ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари юзасидан ахборот берилди.
Таъкидлаш жоиз, бинода ходимлар учун қулай хизмат шароитлари яратиш, фуқароларни қабул қилиш ва давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур имкониятларни таъминлаш кўзда тутилган. Объектнинг фойдаланишга топширилиши Зоминда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш имкониятларини кенгайтиради.
Шу куни Зомин тумани ИИБда йиғилиш ўтказилиб, ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби ва аҳоли осойишталигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилий масала кўрилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









