Жиззах вилояти ИИБда долзарб масалаларга бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
2026-10-06 07:25:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида Зарбдор туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда ҳудуддаги криминоген вазият, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди. Масъул раҳбар ва ходимларнинг хизмат фаолиятида эришилган натижалар билан бир қаторда, мавжуд камчиликлар ҳам танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Хизмат вазифаларини масъулият билан бажариш, қонун талабларига қатъий риоя қилиш ва аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.








