Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан йиғма отряднинг хизматга шайлик ҳолати ўрганилди
2026-10-06 07:20:00 / Янгиликлар

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли осойишталигини сақлаш ва хизмат вазифаларини самарали ташкил этишда куч ва воситаларнинг доимий шай ҳолатда бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида бўлиб, йиғма отряднинг хизматга шайлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида йиғма отряд таркибига жалб қилинган хизмат итлари ва хизмат отларининг ҳолати, уларнинг хизмат вазифаларини бажаришга тайёргарлиги ҳамда зарур шароитлар билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, отряд таркибидаги махсус транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ҳаракатланиши ўрганилиб, улардан хизмат давомида самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд куч ва воситаларни доимо шай ҳолатда сақлаш ҳамда жамоат тартибини таъминлашда улардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






