ИИВ раҳбарияти томонидан Тошкент вилояти ва пойтахтда тунги хизмат фаолияти ўрганилди
2026-10-01 22:55:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров томонидан тунги вақтда Тошкент вилояти ҳамда пойтахт ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти ўрганилди.
Хусусан, Чирчиқ шаҳар ИИБ, 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИБда ходимларнинг хизматга шайлиги, белгиланган вазифаларни бажариш ҳолати, хизматни ташкил этиш жараёни ҳамда улар учун яратилган шарт-шароитларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби, зарур воситалар билан таъминланганлиги ва мавжуд шароитлар жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда ходимлар учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.







