Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди
2026-10-01 10:00:00 / Янгиликлар

«Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишининг криминологик омиллари: муаммолар, профилактика ва инновацион ечимлар» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида «Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишининг криминологик омиллари: муаммолар, профилактика ва инновацион ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференция аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни келтириб чиқарувчи омилларни илмий таҳлил қилиш, унинг олдини олишдаги мавжуд муаммоларни муҳокама этиш ҳамда ҳимоя механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланди.
Маърузаларда жиноят қурбони бўлиш хавфини камайтиришнинг ҳуқуқий ва ижтимоий механизмлари, хотин-қизлар ва болаларга қарши қаратилган киберзўравонликнинг олдини олиш, зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш масалалари ёритилди.
Болаларга нисбатан зўравонлик профилактикасини такомиллаштиришга доир ёндашувлар ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти



