Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди
2026-10-01 09:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков иштирокида Беруний туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳолати, ҳудуддаги криминоген вазият ва уни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда туманда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳудудда содир бўлаётган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омилларини чуқур ўрганиш, уларнинг барвақт олдини олиш, профилактик тадбирларни манзилли ташкил этиш ҳамда аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, профилактика ишларини кучайтириш, ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тизимли равишда давом эттириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати




