Наманган вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
2026-09-30 01:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Тимур Исмаилов Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳоли осойишталигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида маҳаллабай ташкил этилган ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Ўрганишлар давомида ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишда маҳалла еттилиги ва профилактика инспектори ҳамкорлигини янада самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати




