Кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди
2026-09-29 11:15:00 / Янгиликлар

28 сентябрь куни Андижон вилояти Касбий таълим бошқармаси ходимлари, шунингдек, туман ва шаҳарлардаги касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ҳамда ходимлари иштирокида кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Сагдуллаев иштирок этиб, интернетдан хавфсиз фойдаланиш, кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича муҳим тавсиялар берди.
Шунингдек, иштирокчиларга кибержиноятларнинг кенг тарқалган турлари, улардан ҳимояланиш усуллари ҳамда интернетда эҳтиёткорлик чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг киберхавфсизлигини таъминлашга қаратилган «APK Қўриқчи» иловаси, уни юклаб олиш ва фойдаланиш тартиби ҳақида ҳам маълумот берилди.
Киберхавфсизлик — ҳар биримизнинг масъулиятимиз!
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати





