Тошкент шаҳар Миробод туманида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича янги ёндашувлар белгилаб олинди
2026-09-27 11:05:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи Қобил Шодибеков пойтахтимизнинг Миробод туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда замонавий рақамли ечимлар асосида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Ўрганишлар давомида асосий эътибор ҳудудлардаги мавжуд хавф омилларини манзилли аниқлаш, уларни барвақт бартараф этиш, профилактика ишларининг таъсирчанлигини ошириш ва замонавий технологияларни жамоат хавфсизлиги тизимига кенг жорий этиш масалаларига қаратилди.
Хусусан, Янги Замон маҳалласида видеокузатув тизимларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳудуддаги кузатув камераларини ягона назорат тизимига интеграция қилиш орқали вазиятни реал вақт режимида кузатиш ва тезкор чора кўриш механизмларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Шу билан бирга, маҳалладаги меҳмон уйлари ва меҳмонхоналарда хавфсизлик талабларини кучайтириш, уларни маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ўрганиш ва қўриқлов имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди.
Таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди. 56 ва 175-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши, кириш-чиқиш назорати ва атроф ҳудудларда профилактик чораларни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ёшларни замонавий технологияларга қизиқтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида робототехника йўналишини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Савр кўчасидаги ўрганишлар чоғида аҳоли гавжум ҳудудларда тунги ёритиш тизимларини яхшилаш, фуқаролар учун тезкор ёрдам чақириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида SOS-ташвиш тугмаларини ўрнатиш ва хавфсизлик инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, тумандаги криминоген вазиятни доимий таҳлил қилиб бориш, хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш ва куч-воситаларни энг зарур нуқталарга манзилли йўналтириш имконини берувчи рақамли дастурни синов тариқасида жорий этиш вазифаси қўйилди. 1102 тизими орқали келиб тушаётган мурожаатларни манзиллар кесимида таҳлил қилиш, такрорий мурожаатлар кузатилаётган ҳудудларда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда профилактик ишларни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди.
Ўрганишлар якунида жиноят содир этилгандан кейин унга муносабат билдириш эмас, балки хавфни олдиндан кўра билиш ва унинг олдини олишга қаратилган замонавий бошқарув тизимини шакллантириш устувор вазифа экани таъкидланди.
Миробод тумани мисолида белгиланган ушбу чоралар рақамли технологиялар, профилактика ва тезкор хизмат имкониятларини ягона тизимга бирлаштириб, аҳоли учун янада хавфсиз ва барқарор муҳит яратишга қаратилган.

ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Ахборот хизмати