Жиззахда «Энг яхши эксперт-криминалист» ва «Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси» республика кўрик-танловининг финал босқичига старт берилди
2026-09-24 18:55:00 / Янгиликлар

Бугун, Жиззах вилоятида “Энг яхши эксперт-криминалист” ва “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” Республика кўрик-танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Зомин туманининг энг нуфузли 60-сонли мактабида ташкиллаштирилди.
Унда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи полковник Саидолим Нуриддинов сўзга чиқиб, бу каби танловлар нафақат энг юқори касбий тайёргарликка эга мутахассисларни аниқлаш, балки эксперт-криминалистика хизматининг илмий ва амалий салоҳиятини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Очилиш маросими бежиз вилоятнинг 60-сонли мактабида ўтказилмади.
Сабаби, тадбирдан сўнг мактаб ўқувчиларига, соҳанинг энг қизиқ ва ўзига хос жиҳатлари бўйича дастлабки кўникмалар берилди яъни «masterclass» ўтказилди.
Шундан сўнг, “Энг яхши эксперт-криминалист” ва “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” Республика кўрик-танловининг дастлабки босқичига старт берилди. Жамоалар ўртасидаги соғлом ва жўшқин рақобат кўрик танловни янада шиддатли ўтишини таъминламоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу танлов жорий йилнинг ёз ойларида вилоятлар кесимида ўтказилди ва 1-2 ўринни эгаллаган эксперт-криминалистлар Республика босқичида ўз вилоятлари нуфузи учун беллашмоқдалар.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази






