Наманган вилояти Поп тумани ИИБ фаолияти ўрганилиб, хизмат йўналишларидаги натижалар ва мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди
2026-09-24 11:40:00 / Янгиликлар

Ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолиятини тизимли ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган навбатдаги ўрганишлар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Поп тумани ИИБда ташкил этилди.
Ўрганиш давомида туман ҳудудидаги жиноятчилик ҳолати, содир этилган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш натижалари, қидирувдаги шахсларни аниқлаш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, соҳавий хизматлар фаолиятининг амалий самарадорлиги кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, терговга қадар текширув ва тергов йўналишидаги ишлар, ходимлар юритувидаги жиноят ишлари бўйича амалга оширилган процессуал ҳаракатлар ва уларнинг муддатлари, қонун талабларига риоя этилиши ҳамда ишларнинг сифатли юритилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, уларни бартараф этиш, жиноятларни фош этиш ва қидирув йўналишидаги ишлар натижадорлигини ошириш, тергов фаолияти сифатини яхшилаш ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





