Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик кучайтирилмоқда
2026-09-23 12:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат делегация Туркия Республикасида хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва илғор тажрибани ўрганиш мақсадида малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги "Emniyet Genel Müdürlüğü", хусусан, контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида бир қатор билимларни ўзлаштирилди.
Хусусан, машғулотларда контрабанда каналларини аниқлаш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда замонавий амалий усуллар бўйича мавжуд тажрибалар келгусида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишларни самарали ташкил этишда муҳим ўрин эгаллайди.
Мазкур малака ошириш курслари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.




