Кибержиноятлар ва виртуал валюталар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўйича малака оширилди
2026-09-23 10:45:00 / Янгиликлар

2026 йил 14–18 сентябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан “Cyber Dark Web and Virtual Currency Investigations” — «Кибержиноятлар, Darknet ва криптовалюталар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш» мавзусидаги ўқув курсида Ўзбекистон делегацияси таркибида ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти вакили иштирок этди.
Ўқув дастури доирасида иштирокчилар Darknet тармоғининг ишлаш тамойиллари ва асосий технологиялари, кибермаконда аноним ҳамда хавфсиз тергов ҳаракатларини олиб бориш, рақамли далилларни аниқлаш, расмийлаштириш ва сақлашнинг замонавий усулларини ўргандилар.
Шунингдек, криптовалюталар ва виртуал активлар билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш, криптовалюта транзакцияларини кузатиш ҳамда уларнинг ҳаракатини таҳлил қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Мазкур ўқув курси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кибержиноятчиликка қарши курашиш, Darknet муҳитида тергов ҳаракатларини амалга ошириш ва криптовалюталар билан боғлиқ жиноятларни фош этиш бўйича касбий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.


