ИИВ Малака ошириш институтида навбатдаги малака ошириш ўқув курслари муваффақиятли якунланди
2026-09-20 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинлаш учун навбатдаги ўқув курси якунланди.
Шунингдек, институтда ички ишлар органлари ходимларига «подполковник», «майор» ва «катта сержант» махсус унвонларини олиш учун махсус малака ошириш бўйича навбатдаги ўқув курслари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада такомиллаштириш, хизмат фаолиятида замонавий ёндашувларни қўллаш ҳамда раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритиш учун зарур компетенцияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Курслар якунида тингловчиларнинг ўзлаштирган билим ва кўникмалари белгиланган тартибда баҳоланиб, тегишли якуний натижалар расмийлаштирилди.
Мазкур ўқув курслари ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий тайёргарлигини юксалтириш, раҳбарлик лавозимларига номзодларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
ИИВ Малака ошириш институти







