Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Норин туманларида жиноятчиликни жиловлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишлар таҳлил қилинди
2026-09-18 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳудудида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда хавфсиз муҳитни шакллантириш мақсадида ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида Тўрақўрғон ва Норин туманларида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди. Кенгайтирилган йиғилишларда туман раҳбарлари, туман ИИБ шахсий таркиби, маҳалла масъуллари ҳамда соҳага дахлдор ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишларда ҳудудлардаги криминоген вазият, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омиллари, уларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Муҳокама давомида туман ИИБ раҳбарларига жиноятчиликнинг олдини олишда манзилли ишлашни кучайтириш, содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитларини чуқур таҳлил қилиш, профилактика ишларини аниқ натижага йўналтириш, оилавий-маиший низолар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, муаммоларни жойида ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.
Шу билан бирга, туман ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти, терговга қадар текширув жараёни ва юритувдаги жиноят ишларининг ҳолати танқидий-таҳлилий ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишларни қонунчилик талаблари асосида сифатли ва ўз вақтида юритиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









