Сурхондарёда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва криминоген вазиятни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-17 20:05:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар муҳокама қилинди.
Денов туманидаги Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Термиз шаҳридаги Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университетида профилактика инспекторлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 сентябрдаги ПҚ-314-сон қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тушунтирилди.
Семинарда вилоят ИИБ бошлиғи Бахтиёр Иноқов иштирок этиб, профилактика инспекторларининг ваколат ва масъулиятини кучайтириш, улар фаолиятини аҳоли ишончи ва ҳудуддаги хавфсизлик ҳолати асосида баҳолаш, ортиқча вазифалардан озод қилиш ҳамда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи ҳузурида Денов ва Олтинсой туманларидаги криминоген вазият танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Туман ҳокимлари, масъул раҳбарлар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокида жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлиги, кибержиноятчиликка қарши курашиш, видеокузатув камералари қамровини кенгайтириш, тунги хизматни самарали ташкил этиш ҳамда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорларида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳудудларда хавфсиз муҳитни янада мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўқув-семинар якунида жиноятчиликка қарши курашишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ профилактика инспекторлари «Ташаккурнома» ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









