ИИВ Малака ошириш институтида профилактика бош инспекторлари учувчисиз учадиган аппаратларни бошқаришни ўрганмоқда
2026-09-17 14:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг профилактика бош инспекторлари учун учувчисиз учадиган аппаратларини бошқариш бўйича махсус касбий тайёргарлик ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курсидан кўзланган асосий мақсад — профилактика бош инспекторларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан, учувчисиз учадиган аппаратлардан хизмат фаолиятида самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Машғулотлар давомида тингловчиларга учувчисиз учадиган аппаратларнинг техник имкониятлари, уларни бошқариш тартиби, хавфсизлик қоидалари ҳамда хизмат вазифаларини бажаришда мазкур воситалардан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари бўйича назарий ва амалий билимлар берилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти





