Волейбол. Пайшанбада беллашамиз
2026-09-16 23:00:00 / Янгиликлар

Ҳар ҳафта пайшанба куни Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ёшлар ўртасида волейбол мусобақалари мунтазам ташкил этилмоқда.
Ушбу ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга қизиқишини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
Навбатдаги волейбол баҳслари Ёзёвон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Фурқат, Сўх, Қува, Қўштепа, Марғилон, Риштон ва Бувайда ҳудудларида бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда ёшлар ўзларининг маҳорати, чаққонлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намойиш этдилар.
Фарғона вилоятида волейболга қаратилаётган эътибор ва мунтазам ташкил этилаётган мусобақалар ушбу спорт турининг ёшлар орасида янада оммалашиши ва ривожланишига хизмат қилмоқда.
© “Postda” газетаси
