Андижон вилояти ички ишлар органларида «Йилнинг энг яхши мураббийи» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2024-09-17 17:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада хизмат қилиб келаётган энг яхши мураббий ходимларни аниқлаш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органларида «Йилнинг энг яхши мураббийи» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган танловнинг якуний натижасига кўра, ЖХХ ЖТСБ патруль-пост хизмати баталони биринчи отряд патруль-пост хизмати инспектори сафдор Нодирбек Рўзматов 3-ўринни, Пахтаобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори майор Оятилло Отахўжаев 2-ўринни ҳамда Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ 2-сонли ИИБ ҲПГ профилактика катта инспектори капитан Жалолдин Турсунов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига ёлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









