Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди
2026-09-14 09:00:00 / Янгиликлар

Нукус туманида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири раҳбарлигида Президентимизнинг ички ишлар соҳасини янада ривожлантириш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қарорининг мазмун-моҳияти ички ишлар органлари ходимларига батафсил тушунтирилди шунингдек жиноятчиликнинг олдини олиш борасида масъул мутасаддиларга аниқ ва қатъий топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, профилактик ишларни самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли билан манзилли профилактик ишларни кучайтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик борасида масъул мутасаддиларга аниқ ва қатъий топшириқлар берилди.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳар бир ходимдан юксак масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик талаб қилиниши таъкидланди.
Шу билан бирга, ҳудудда аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий муҳитни таъминлаш, турли низоли вазиятларнинг олдини олиш, ёшлар билан профилактик ишларни янада кучайтириш ҳамда ҳуқуқбузарликка мойил шахслар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Маҳаллалар кесимида профилактик тадбирларни аниқ манзилга йўналтириш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини янада самарали ташкил этиш бўйича масъул ходимларга тегишли вазифалар юклатилди.
Йиғилишда ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарор сақлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини танқидий-таҳлилий ўрганиб бориш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати




