Андижон шаҳар «Баркамол» маҳалласида хавфсизлик масалалари ўрганилди
2026-09-13 11:15:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан Андижон шаҳрининг Баркамол маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати, шунингдек, «маҳалла еттилиги» аъзоларининг ҳамкорликдаги фаолияти ўрганилиб, аниқланган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш, хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларга тезкор чора кўришга қаратилган Қўриқлаш хизмати ҳузуридаги «Security Office» хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишилди.
Унда замонавий хавфсизлик технологияларидан самарали фойдаланиш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ушбу тизимнинг самарадорлигини янада ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати





