Жисмоний шайлик ва соғлом турмуш тарзи — хизмат самарадорлигининг муҳим омили
2026-09-12 21:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний шайлиги, чидамлилиги ва касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида мунтазам равишда спорт тадбирлари ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.
Ушбу спорт тадбирларида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров ҳам бевосита иштирок этмоқда.
Сўнгги 10 йилда ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналиши изчил такомиллаштирилиб, ходимларнинг мураккаб вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиши, чидамлилиги ҳамда касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
2023 йилдан ушбу йўналишда ягона бошқарув, замонавий методикалар ва КПИ асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Бугунги кунда жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотлари республика бўйича 900 дан объектда мунтазам ташкил этилмоқда. Тайёрлов жараёнининг «E-Davomat» тизими орқали рақамли назоратга ўтказилиши эса машғулотларнинг тизимлилиги ва самарадорлигини янада оширди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ички ишлар органлари, шунингдек, тизимнинг барча бўлинмаларида ходимларнинг жисмоний шайлигини мустаҳкамлашга қаратилган спорт машғулотлари ҳафтанинг белгиланган кунларида мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Амалга оширилаётган ишларнинг самараси халқаро спорт майдонларида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Париж–2024 Олимпиадасида 9 нафар ходим-спортчи 3 та медални қўлга киритган бўлса, 2026 йилнинг ўзида 130 та совринли ўрин қайд этилди.
Натижада жисмоний тайёргарлик оддий меъёрларни бажаришдан ходимнинг касбий маҳорати ва хизматга шайлигини шакллантирувчи муҳим тизим даражасига кўтарилмоқда.








