Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти ўрганилиб, хизмат самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди
2026-09-12 10:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий ички ишлар органлари фаолиятини ўрганишга қаратилган навбатдаги тадбирлар Тўрақўрғон ва Чуст туманларида ташкил этилди.
Жараёнда туман ички ишлар бўлимларининг жорий йил ўтган давридаги хизмат натижалари, содир этилган жиноятларни фош этиш кўрсаткичлари, қидирувдаги шахсларни аниқлаш борасидаги ишлар, терговга қадар текширув ва тергов йўналишидаги фаолият ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, ходимлар юритувидаги жиноят ишлари, улар бўйича амалга оширилган процессуал ҳаракатлар, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда ишларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, жиноятларни фош этиш ва қидирув ишларида натижадорликни таъминлаш, шунингдек, терговга қадар текширув ҳамда тергов фаолиятида қонунийлик ва сифатни мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





