Бухорода афв этилган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-09-12 10:00:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Касбий кўникмалар марказида давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан авф этилган фуқаролар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирок этди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими йиғилганлар жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканлигини эътироф этиб, уларни қайта жиноят кўчасига кирмасликка чақирди.
Президентимиз томонидан берилган имконият ҳамда озодликнинг қадрига етган ҳолда, ижтимоий ҳаётга тезроқ мослашиш муҳимлиги таъкидлади.
Шунингдек, вилоят прокурори юртимизда қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилини эслатиб, кўрсатилган юксак инсонпарварлик ва авфни оқлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда иштирок этган Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Президентимизнинг 173-сонли фармони асосида Бухоро вилоятида жами 40 нафар фуқаро авф этилганлиги маълум қилинди.
ИИБ раҳбарияти томонидан йиғилганларнинг муаммолари, таклиф ва саволларини тинглаш мақсадида очиқ мулоқот олиб борилди.
Авф этилганларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қайта қўл урмаслик, ўз оиласи бағрида тинч-тотув яшаб, жамиятимиз ва давлатимиз учун фойдали меҳнат билан шуғулланиш кераклиги қатъий тушунтирилди.
Энг муҳими, авф этиш инсонпарварлик далолатномаси сифатида фуқарога фақат бир маротаба берилиши, агар шахс қайта жиноят содир этса, бу имтиёздан бошқа фойдалана олмаслиги тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими ҳар бир авф этилган фуқаро билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг ўтмишдан тўғри хулоса чиқарганлигини тинглади.
Мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар, хусусан, ишга жойлашиш, чорвачилик ва устачилик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Тадбир якунида мутасаддилар томонидан фуқароларга фақат меҳнат қилиш, яратиб берилган барча шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, келгусида ҳалол ва пок виждон билан яшаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









