Тошкент вилояти ИИББда жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
2026-09-09 12:45:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент вилояти ички ишлар Бош бошқармасида, вилоят ИИББ бошлиғи полковник Абдувосит Абдуразаков ҳузурида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари жойлардаги студиялардан иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартибига кўра, дастлаб вилоят ҳудудидаги маҳаллаларни “жиноятдан ҳоли ҳудуд“га айлантириш борасида амалга оширилаётган профилактик ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, сутка давомида содир этилган жиноят ва ҳодисалар юзасидан кунлик таҳлиллар кўриб чиқилди.
Ҳар бир ҳолат бўйича воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳларининг ўз вақтида чиқиши ҳамда раҳбариятга тезкор маълумотларни кечиктирмасдан тақдим этиш борасида масъулларнинг вазифалари қатъий белгилаб олинди. Муҳокамалар давомида аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва белгиланган қонуний тартибда кўриб чиқиш ҳар бир ходимнинг асосий вазифаси эканлиги таъкидланиб, ушбу йўналишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижро интизомига қатъий риоя этиш таъкидланди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати



