Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари бўлинмаларининг хизмат фаолиятини ташкил этиш масалалари ўрганилди
2026-09-07 11:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Тимур Исмаилов Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Қарши ва Косон тумани ИИБ фаолияти билан танишиб, янги барпо этилаётган ИИБ биноларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
Шунингдек, у криминоген вазияти оғир бўлган Косон тумани Машъал МФЙ, Қарши тумани Қовчин МФЙ ҳамда Қарши шаҳар Чўлқувар МФЙларида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла еттилиги билан учрашиб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланиб, амалий тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Ташриф давомида ички ишлар органлари бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти даражаси, шунингдек, ходимларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Шунингдек, хизмат фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, ўқув-моддий базани янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати






