Наманган вилояти ИИБда жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва тергов сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
2026-09-06 12:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБда жиноятларни фош этиш, қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш, тергов ва терговга қадар текширув сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ушбу йўналишларда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, жиноятларни фош этиш натижадорлигини ошириш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ишларини кучайтириш, тергов ва терговга қадар текширув сифатини яхшилаш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Муҳокама давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


