Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти Ангор туманида тунги хизмат фаолиятини ўрганди
2026-09-06 12:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш борасида тунги хизмат фаолияти мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Шу мақсадда вилоят ИИБ бошлиғи Бахтиёр Иноқов томонидан ҳудудларда тунги вақтда жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул хизматларнинг фаолияти ўрганилмоқда.
Навбатдаги ўрганиш Ангор туманида ўтказилди. Ўрганиш давомида Ангор тумани ИИБнинг навбатчилик қисми фаолияти, куч ва воситаларнинг хизматга шайлиги ҳамда тунги вақтда тезкор бошқарувни таъминлаш ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, Ангор туманидаги Ҳуқуқ-тартибот масканида тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан йўриқнома ўтказилиб, фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш, хизматни самарали ташкил этиш, жамоат жойларида осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда тунги навбатчиликни самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тинчлик ва осойишталик — барчамизнинг умумий масъулиятимиз.
Сурхондарёда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва осойишта муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




