Сурхондарё вилояти ҳокими Денов туманида профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди
2026-09-06 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда криминоген вазияти юқори бўлган маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни жиловлаш борасида профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, ҳудудлардаги мавжуд муаммолар, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омиллар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Шунингдек, жиноятларнинг олдини олиш борасида туман масъуллари томонидан амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, профилактика ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Алишер Каюповнинг хизмат уйлари масаласи бўйича тақдимоти ҳам тингланди.
Учрашув якунида ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича масъулларга аниқ вазифа ва тегишли топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




