Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Сурхондарёда «Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси» аниқланди
2026-09-06 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2026 йил 29 июл куни ўтказилган 127-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида «Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси» танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танловда иштирокчилар жами олтита шарт бўйича, амалга оширилган ишлари, тест ва саволлар, оғзаки суҳбат жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражаси бўйича ўтган танловнинг якуний натижасига кўра, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари маёр Фарход Махмудов учинчи, Узун тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайёр Аброр Сохибов иккинчи ўринга лойиқ топилди.
Вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати баталони командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Отабек Наркабилов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланма олди.
Ғолиб ва совриндор бўлган ходимлар диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









