ИИВ раҳбарияти томонидан Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди
2026-09-03 11:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи, полковник Улуғбек Ташходжаев томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқароларнинг миграция ва персоналлаштириш хизматига оид масалалари, таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида аҳолининг мурожаатларини ҳар томонлама ўрганиш, уларнинг қонуний асосларини аниқлаш ҳамда ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилди.
Мурожаатлар асосан фуқароликни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш, шахсий идентификация рақамидаги хатоликларни тузатиш, фуқароликка мансубликни аниқлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан бўлди.
Департамент бошлиғи томонидан фуқароларнинг муаммолари тингланиб, мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Айрим мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, фуқароларга тегишли ҳужжатлар топширилди.
Шунингдек, қабул давомида мурожаат эгаларига амалдаги қонунчилик талаблари ва белгиланган тартиб-таомиллар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашилиб, фуқароларнинг муаммоларини қонуний ва адолатли ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати







