Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Россиядан 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
2026-09-02 20:00:00 / Янгиликлар

Россиянинг турли ҳудудларида ота-она қарамоғисиз ёки оғир ижтимоий вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароларининг 12 нафар вояга етмаган фарзанди Ватанга олиб келинди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.
Болалар Москва вилоятидан, Москва шаҳри, Чувашия Республикаси, Новосибирск вилояти ва Тула шаҳридан қайтарилди ва ота-онаси ёки ота-онасини ўрнини босувчи шахсларга қайтарилди.
Ҳар бир боланинг хавфсизлиги, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш — доимий эътиборда.



