«Энг яхши терговчи» кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ўтказилди
2026-09-02 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида «Энг яхши терговчи» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловнинг дастлабки босқичида иштирокчиларнинг назарий билимлари тест синовлари орқали баҳоланди.
Шунингдек, «Макаров» тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш, амалий ўқ отиш ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича тўсинда тортилиш, 100 ва 1000 метр масофага югуриш синовлари ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, барча шартлар бўйича энг юқори натижани қайд этган иштирокчи ғолиб деб топилиб, «Энг яхши терговчи» кўрик-танловининг Республика босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









