Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари ходими ва унинг оиласи учун муносиб яшаш шароитлари яратилди
2026-09-01 12:10:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ҳамда оилалари фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эзгу ташаббуслардан бири Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими, сафдор Ҳошимжон Маликовнинг яшаш хонадонида амалга оширилди.
ЙҲХБ раҳбариятининг ташаббуси билан ходимнинг яшаш хонадони қайта қурилиб, замонавий талаблар асосида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Хонадоннинг яшаш учун қулай ва шинам шароитга келтирилиши ходим ва унинг оила аъзолари учун катта қувонч бўлди.
Мазкур ишларнинг асосий мақсади — хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ходимни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, унинг яшаш шароитларини яхшилаш ва оиласига муносиб шароит яратишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари тизимида ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Зеро, ходим ўзининг ва оиласининг ижтимоий ҳимояланганини ҳис қилган ҳолда хизмат вазифаларини янада масъулият ва фидойилик билан бажаради.
Бундай эзгу ташаббуслар ходимларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлиб, ички ишлар органларида инсон қадри, ходим манфаатлари ва унинг оиласи фаровонлиги устувор эканини яна бир бор намоён этади.
Ходимга кўрсатилаётган бундай эътибор — унинг хизматига берилган юксак баҳо, оиласига эса амалий кўмак ва ғамхўрлик ифодасидир.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



