«Яшил чироқ - 2026» мусобақасининг республика босқичи якунланди
2026-08-31 11:15:00 / Янгиликлар

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Семурғ” болалар оромгоҳида йўл ҳаракати қоидаларига бағишланган “Яшил чироқ - 2026” мусобақасининг республика босқичи ўз якунига етди.
Бир неча кун давом этган беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш иштирокчилар ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Мусобақа давомида жамоалар белгиланган шартларни бажариб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимлари, чаққонлиги, топқирлиги ва жамоавий ҳаракатларини намойиш этдилар.
Ҳар бир шарт қизғин кечиб, иштирокчилар ғалаба учун сўнгги дақиқаларгача бор кучларини ишга солдилар.
Якуний натижаларга кўра, Навоий вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақада юқори натижа қайд этган жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
“Яшил чироқ - 2026” мусобақаси ёшларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги борасидаги билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, уларни дўстлик, ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат руҳида бирлаштирди.









