Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда
2026-08-31 14:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 30 август куни Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов раҳбарлигида ички ишлар органларининг сайёр қабуллари бўлиб ўтди.
Унда, соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этиб, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан амалий чоралар белгилаш ва ҳар бир масалага аниқ ҳуқуқий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сайёр қабул фуқаролар учун қулай шаклда ташкил этилди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи мурожаатчилар раҳбарият билан юзма-юз мулоқот қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда бошқа ҳудудларда яшовчи фуқаролар эса видеоконференцалоқа орқали қабулда иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалаларни бевосита баён қилиш имкониятига эга бўлди.
Тадбир якунига кўра, жами 167 та мурожаат рўйхатга олинди. Уларнинг 68 таси ёки 41 фоизи қабул жараёнининг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган 99 та мурожаат қўшимча ўрганиш талаб этгани боис, ижроси назоратга олиниб, тегишли соҳавий хизматларга юборилди.
Сайёр қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни ташвишлантираётган масалаларни жойида ўрганиб, уларга тезкор ечим топиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, бундай учрашувлар ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги, халқ билан яқин ҳамкорликни кучайтириш хизмат қилмоқда.
Бундай сайёр қабуллар келгусида ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида изчил ва мунтазам равишда давом эттирилади.



