ИИВ Малака ошириш институтида педагогик маҳоратини такомиллаштиришга оид семинар ташкил этилди
2026-08-30 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ўқув-услубий бўлим ходимлари томонидан «Замонавий ўқитувчининг педагогик маҳорати ва машғулотларни ўтказиш методлари» мавзусида навбатдаги педагогик семинар ташкил этилди.
Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, институтнинг Нукус филиали ўқитувчилари, методистлари ҳамда илмий ходимлар иштирок этдилар.
Семинарда замонавий ўқитувчига қўйилаётган талаблар, педагогик маҳоратни такомиллаштириш, таълим жараёнида самарали метод ва усуллардан фойдаланиш, машғулотларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилиб, таълим сифатини оширишга қаратилган амалий тавсия ва таклифлар билдирилди.
Семинар якунида иштирокчилар замонавий педагогик технологияларни таълим жараёнига самарали татбиқ этиш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириб бориш муҳим эканини таъкидладилар.
ИИВ Малака ошириш институти








