Бухоро вилояти ИИБда жиноятчилик таҳлили, Мустақиллик байрамига тайёргарлик ва қонунчиликдаги янгиликлар муҳокама қилинди
2026-08-29 08:20:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ўтган давр мобайнида содир этилган жиноятчилик ҳолатлари, фуқаролар мурожаатлари ва қидирувдаги шахслар масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жиноятларнинг олдини олишга асосий эътибор қаратилиб, Бухоро шаҳридаги “С.Боҳарзий“ маҳалласи тажрибасини бутун вилоят бўйлаб оммалаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Мулкий жиноятлар профилактикаси эса танқидий баҳоланди.
Мустақиллик байрами ва “Билимлар куни“ олдидан таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш, мактабларни тўлиқ камералаштириш ҳамда “Телефонсиз мактаб“ лойиҳасини тажриба-синовдан ўтказиш вазифалари белгиланди. Шунингдек, кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида “Бухоро смарт қалқон“ дастурини кенг тарғиб қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилишнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисидаги янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Йиғилиш якунида, барча соҳавий хизмат раҳбарларига ўз йўналишлари бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






