Наманган вилоятида давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID-карталар тантанали топширилди
2026-08-28 19:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президентнинг 2026 йил 25 августдаги 169-сон Фармонига мувофиқ, Наманган вилоятида яшаётган икки нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.
Шу муносабат билан Наманган вилояти ИИБда тантанали тадбир ташкил этилиб, фуқароликка қабул қилинган шахсларга ID-карталар Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда Янги Наманган тумани ҳокими томонидан топширилди.
Тадбир давомида улар самимий қутланиб, янги мақом мамлакатимиз ҳаётида фаол иштирок этиш, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишдек юксак масъулиятни ҳам юклаши билдирилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









