Сирдарё вилоятида хотин-қизларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди
2026-08-26 19:15:00 / Янгиликлар

Сайёр қабул давомида ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиги ўринбосари, Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, уларга қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш — доимий эътиборимизда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



