Жиззах вилояти Қўриқлаш хизмати томонидан эзгу ва хайрли тадбирлар ўтказилди
2026-08-26 06:50:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти Қўриқлаш хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида эзгу ва хайрли тадбирлар ўтказилди.
Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг кайфияти кўтарилди, меҳр ва эътиборга муҳтож эмаслиги яна бир бор ҳис эттирилди. Шунингдек, Қўриқлаш хизматида узоқ йиллар давомида фидокорона хизмат қилиб, нафақага чиққан фахрий ходимларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида Ташаккурномалар топширилди. Самимий суҳбатлар давомида фахрийларнинг бой тажрибаси ва соҳадаги кўп йиллик меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Бундай эзгу тадбирлар Ватан тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган инсонларни қадрлаш, уларнинг фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда авлодлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва ҳурматни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.



