Ўзбекистон ММАчилари Жаҳон чемпионатида кучли олтиликдан жой олди
2026-08-25 14:35:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 16-23 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида спортнинг аралаш жанг санъатлари бўйича кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар (ўғил болалар ва қизлар) ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 55 та мамлакатидан 1500 нафарга яқин спортчи иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 61 нафар спортчи иштирок этиб, жами 15 та медаль - 3 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритди.
Умумжамоа медаллар ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6-ўринни эгаллади.
Пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ассоциация раҳбарияти ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан муносиб равишда кутиб олинди.
