Сурхондарё вилоятида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилди
2026-08-24 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда байрам тадбирларини юқори савияда, тинч ва осойишта ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Сурхондарё вилояти ИИБда ташкил этилган “Мустақиллик штаби” фаолияти вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда Ички ишлар вазирлигидан бириктирилган масъуллар иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш давомида штаб аъзолари билан байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини асраш ҳамда хавфсизлик чораларини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Мақсад бир — юртимиздаги энг улуғ байрамлардан бири бўлган Мустақиллик кунини халқимиз учун тинч, осойишта ва кўтаринки руҳда ўтказиш.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





