Навоий вилоятида «Энг яхши профилактика инспектори» танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди
2026-08-24 10:00:00 / Янгиликлар

Танлов давомида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг жисмоний тайёргарлиги, жанговар кўникмалари, психологик барқарорлиги ҳамда соҳага оид билим ва малакалари белгиланган мезонлар асосида синовдан ўтказилди.
Мусобақа жараёнида ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришга тайёргарлиги, турли вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиши, касбий билимлари ҳамда амалий кўникмалари баҳолаб борилди.
Ҳар бир йўналиш бўйича натижалар умумлаштирилиб, якуний рейтинг шакллантирилди.
Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни катта лейтенант Л.Нурмуродов (Хатирчи тумани), 2-ўринни эса капитан Б.Эсанов (Нурота тумани) қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўрин капитан С.Тойировга (Қизилтепа тумани) насиб этди.
Бундай танловларнинг мунтазам ташкил этилиши ходимларнинг хизматга бўлган масъулиятини ошириш, ўз устида ишлашга бўлган интилишини кучайтириш, касбий салоҳиятини юксалтириш ҳамда хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришишига хизмат қилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати






