Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қурилиш ва ходимларни қўллаб-қувватлаш ишлари ўрганилди
2026-08-23 12:10:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалласида барпо этилаётган ҳуқуқ-тартибот маскани ва маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги қурилиш ишлари, шунингдек, ходимларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Таъкидланганидек, ўтган йил август ойида бошланган лойиҳа доирасида икки қаватли бинода асосий қурилиш ишлари якунланган бўлиб, айни пайтда ички-сўнгги пардозлаш ҳамда атроф ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янги бинода фуқароларни қабул қилиш ва кутиш жойлари замонавий талаблар асосида ташкил этилиши режалаштирилган. Мазкур объектнинг фойдаланишга топширилиши маҳаллада профилактик ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни янада яқинлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш имкониятларини кенгайтиради.
Шунингдек, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими, сафдор Ёдгор Раҳмонов хонадонида ҳамкасблари иштирокида ҳашар йўли билан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни ҳам ўрганилди. Ходимларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ҳамжиҳатлик анъаналарини давом эттириш мақсадида амалга оширилаётган мазкур ишлар юзасидан зарур қурилиш материаллари билан таъминлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ўрганишлар якунида қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ва сифат талаблари асосида якунлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



