Бухорода жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди
2026-08-23 11:15:00 / Янгиликлар

Бухоро вилоятида аҳоли ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда байрам тадбирларини хавфсиз ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилди.
Масъулларга сайёҳлик объектлари, тарихий-маданий ёдгорликлар, оммавий дам олиш масканлари ва байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартиби ҳамда хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларга тезкор чора кўриш зарурлиги таъкидланди.
Масъул раҳбар ва ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя қилиш, тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ва белгиланган вазифалар ижросини назоратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти



