ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан навбатдаги ўқув йиғини ўтказилди
2026-08-21 10:20:00 / Янгиликлар

Машғулотлар терговчи ва тезкор ходимларнинг кибержиноятларни аниқлаш, фош этиш ҳамда тергов қилиш бўйича касбий салоҳиятларини ошириш, амалиётга илғор ёндашувларни татбиқ қилиш мақсадида ташкил этилди.
Ўқув йиғини давомида соҳа мутахассислари томонидан кибержиноятларга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, ушбу турдаги жиноятларни фош этишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари, онлайн наркодўконлар ва нарколабораторияларни аниқлаш, интернет фирибгарлиги, фишинг ва банк карталари билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш, кибержиноятларни тергов қилиш, замонавий ахборот тизимлари ва дастурларнинг имкониятлари ҳамда бошқа долзарб мавзулар атрофлича ёритилди.
Шунингдек, тингловчилар Кибержиноятларга қарши курашиш департаментида бўлиб, амалиётда қўлланилаётган ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва таҳлилий платформалар, махсус техник воситалар билан яқиндан танишдилар.
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти



